Арманистон Озарбайжоннинг Ганжа ва Мингячевир шаҳарларига ракета учирди. Қурбонлар бор
Олам
−
17 Октябрь 2020
10505Бугун, 17 октябрь куни Арманистон Қуролли кучлари яна бир бор Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрига ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда расмий Баку хабар берди.
“Арманистон Қуролли кучлари яна бир бор Ганжа шаҳрига ҳужум қилди”, дейилган Мудофаа вазирлиги хабарида.
Озарбайжон Президенти ёрдамчиси Ҳикмат Ҳажиев ўзининг Twitter саҳифасида Ганжага ракета ҳужуми ва яна бир йирик ишлаб чиқариш маркази бўлган Мингячевир шаҳрига ҳужум ҳақида маълумот берган. Шаҳар ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган жойдан 100 километр узоқликда жойлашган.
“Ганжага баллистик ракета Арманистон ҳудудидан учирилди”, деган Ҳажиев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Ганжага иккита ракета учирилган. Улардан бири турар-жой биносига тушган. Яна бир ракета эса ўнлаб хусусий уйлар яқинига тушган. Натижада 20 та уй вайрон бўлган.
Ҳозирда уй вайроналарида қутқарув ишлари олиб бориляпти. Ҳозирча 12 қурбон ва 40 дан ортиқ жабрланувчи аниқланган.
Ганжадаги кўп қаватли уйга тушган ракета тахминан “Эльбрус” бўлган. У 11 октябрь куни учирилган ракета билан бир хил даражада зарар етказган. Хусусий уйларни вайронага айлантирган ракета нисбатан кучсизроқ “Қуюн” бўлган.
Мингячевир шаҳрига учирилган ракетанинг нишони шаҳардаги электр станцияси бўлган. У Жанубий Кавказдаги энг йирик иссиқлик электр станцияси ҳисобланади.
Ҳозирда Озарбайжон Бош прокуратураси ходимлари воқеа жойига етиб борган.
Аввалроқ, 11 октябрь куни Ганжа шаҳрига ракета ҳужуми уюштирилганди. Унда 9 киши ҳалок бўлиб, 40 киши турли даражада жароҳат олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь