Путин ва Пашинян ўртасидан “ола мушук” ўтдими? Изоҳ берилди
Олам
−
13 Октябрь 2023
11245Бугун, 13 октябрь куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Саммит якунидаги матбуот анжуманида Россия Президенти Владимир Путин Арманистоннинг йиғилишда иштирок этмаганига тўхталди.
“Бош вазир Пашинян менга қўнғироқ қилди, биз у билан суҳбатлашдик, жумладан, бугунги саммит ҳақида. Арманистон МДҲдан ҳеч қаерга чиқиб кетмайди”, деди Владимир Путин.
Матбуот анжуманида Россия етакчиси Тоғли Қорабоғ масаласига ҳам тўхталиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, муаммонинг сабаби Қорабоғдаги референдум санаси бўлган. Томонлар бу борада муросага кела олмаган.
“Тинчликпарвар кучларимиз Қорабоғда 2025 йилнинг ноябригача қолиши керак. Биз ҳамкорларимиз билан уларнинг келгусидаги ҳаракатларини муҳокама қиламиз”, деган Путин.
Унинг таъкидлашича, Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик шартномасини имзолаш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Бишкекда Россия Президенти Владимир Путин Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан учрашди. Икки давлат раҳбари минтақавий ва хавфсизлик масалаларида ҳам сўз юритишган.
Аввалроқ, Қорабоғда Россия тинчликпарвар кучлари ташлаб кетган нуқталарни Озарбайжон полицияси эгаллаётгани ҳақида маълум қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь