Путин ва Алиев Бишкекда “нозик масала”да гаплашиб олди
Олам
−
13 Октябрь 2023
6667Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев Бишкекда учрашди. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинди.
Қайд этилишича, суҳбатнинг асосий мавзуларидан бири тан олинмаган Тоғли Қорабоғдаги вазият бўлган.
Озарбайжон Президенти суҳбат аввалида икки мамлакатнинг савдо, саноат ва транспорт соҳасига оид лойиҳаларидаги натижаларни қайд этиб ўтган. Кейин Алиев минтақавий масалалар ва хавфсизлик масалаларини кўриб чиқишни таклиф қилган.
“Биринчи масала – Қорабоғ атрофидаги вазият, аммо бизнинг яна бир кун тартибимиз бор, бу анча кенг. Мен суҳбатимизни қуйидагича тузишни таклиф қиламан: Эҳтимол, биз ҳамкасбларимиз билан гаплашиш ва суҳбатлашиш имкониятига эга бўлиш учун иккинчи қисмдан бошлаймиз. Кейин биз юзма-юз қолиб, гаплашамиз, жумладан, нозик масалалар ҳақида гаплашамиз”, дейди Путин.
Россия томонидан музокараларда Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Бош вазир ўринбосари Алексей Оверчук, Президент ёрдамчиси Юрий Ушаков, Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Решетников, Мудофаа вазирлиги раҳбари ўринбосари Александр Фомин иштирок этган. Озарбайжон делегацияси таркибига Бош вазир ўринбосари Шаҳин Мустафоев, Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов, Президент ёрдамчиси Ҳикмат Ҳожиев, Мудофаа вазири Закир Ҳасанов ва Иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов кирган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 октябрь куни Россия раҳбари Владимир Путин Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров билан учрашганди. Шунингдек, бугун, 13 октябрь куни Россия етакчиси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Бишкекда учрашади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь