Путин Қирғизистонни Россиянинг асосий ҳамкори деб атади

Олам

image

Москва ва Бишкек ўртасидаги товар айирбошлаш биргина жорий йилнинг биринчи олти ойида қарийб 18 фоизга ошди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 12 октябрь куни Бишкекдак Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров билан музокаралар чоғида айтиб ўтди. 

“Россия Қирғизистоннинг етакчи савдо-иқтисодий ҳамкорларидан биридир. Ўтган йили товар айирбошлаш 37 фоизга ўсиб, рекорд даражада деярли 3,5 миллиард долларни ташкил этди. Жорий йилнинг биринчи ярмида эса яна 17,9 фоизга ўсди”, дейди у. 

Путиннинг қайд этишича, Россия Қирғизистон иқтисодиётига энг йирик сармоядор.  

“Қирғизистонда тўпланган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг қарийб 36 фоизини Россия капитал қўйилмалари ташкил этади”, дейди у статистик маълумотларга асосланиб. 

Путиннинг фикрича, Москва ва Бишкекнинг икки томонлама кун тартиби жуда бой.  

“Умуман олганда, муносабатларимиз жуда муваффақиятли ривожланмоқда”, дейди у. 

Қирғизистонда Россия иштирокидаги 800 та корхона фаолият юритмоқда. Бу борадаги ишларни Россия томонидан Бош вазир ўринбосари Алексей Оверчук бошчилигидаги ҳукуматлараро комиссия олиб бормоқда.  

“Биз иш жуда муваффақиятли кетаётганига ишонамиз. 2026 йилгача бўлган иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро дастур амалга оширилмоқда”, дейди Россия раҳбари комиссия ишини баҳолаб.

У бир кун аввал ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтганини, у бизнес вакилларининг энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, юқори технологиялар соҳаларида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини тасдиқлаганини эслади. Ҳудудлараро алоқалар ҳам жадал ривожланаётганини ҳам қайд этди. Россиянинг 80 дан ортиқ вилоятлари Қирғизистоннинг барча етти вилояти билан фаол алоқада. 

Путин, шунингдек, кеча, 11 октябрь куни ўнинчи Россия-Қирғизистон минтақалараро конференцияси бўлиб ўтганини эслатган.  

“Менимча,  бу жуда фойдали бўлди. У ерда Россия ва Қирғизистон вилоятлари ўртасидаги дўстлик боғига пойдевор қўйиш маросими бўлиб ўтди. Буларнинг барчаси аҳамиятли, жуда муҳим ижобий нарсалар”, дея хулоса қилди Россия давлат раҳбари. 

Путин Жапаровга таклиф учун миннатдорлик билдирди.  

“Бизда ҳақиқатан ҳам яхши сабаблар бор. Лекин сабабсиз бўлса ҳам, бу ташриф анча кечиктирилди. Биз бу ҳақда анчадан бери гаплашамиз. Бугун Қирғизистонга келганимдан жуда хурсандман”, дейди у. 

Россия Федерацияси Президентининг айтишича, Москва Бишкекнинг МДҲга раислик давридаги фаолиятини юқори баҳолайди.  

Россия Қирғизистондан эстафетани олмоқда. У 2024 йилда МДҲга раислик қилади.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун эртага, 13 октябрь куни амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made