“Арқадағ” вазир ўринбосарини ҳеч қандай изоҳсиз ишдан олди
Олам
−
13 Январь 2022
10118Кеча, 12 январь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди. Давлат раҳбари йиғилишда сабабларини тушунтирмасдан, полиция подполковниги Мират Бабагулиевни Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда ТДХ давлат ахборот агентлиги хабар берган.
Таъкидланишича, Ашхобод полиция бошқармаси бошлиғи, майор Вепали Атаев Ички ишлар вазирининг янги ўринбосари этиб тайинланган. Ўз навбатида, Ашхобод полиция бошқармаси бошлиғи этиб майор Мердан Муҳамметмирадов тайинланган.
Маълумот ўрнида, ишдан бўшатилган подполковник Президент томонидан 2021 йил август ойида Ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган. Шундай қилиб, Бабагулиев бу лавозимда олти ойдан камроқ вақт ишлаган.
Аввалроқ, Бердимуҳамедов “Дўзах дарвозалари”ни ўчиришни буюргани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси