“Арқадағ” Ўзбекистонга келади
Олам
−
07 Сентябрь 2021
10707Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда “Олтин аср” давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 6 август куни Гурбангули Бердимуҳамедов Вазирлар Маҳкамаси йиғилишини ўтказган. Йиғилишда Президент Ўзбекистон билан конструктив мулоқот ўрнатишда алоҳида ўрин тутадиган савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича туркман-ўзбек қўшма комиссиясининг навбатдаги масжлисига пухта тайёрланиш кераклигини таъкидлаган.
Шунингдек, йиғилишда "Арқадағ" тез орада давлат раҳбари бошчилигидаги Туркманистон ҳукумати делегацияси Ўзбекистонга сафар қилишини қўшимча қилган. У ташриф давомида қатор ҳужжатлар имзоланишини таъкидлаган.
Маълумот учун, Туркманистон Президенти сўнгги бор 2019 йил ноябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюрганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь