“Арқадағ” Татаристоннинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди
Олам
−
20 Май 2022
4237Туркманистон Миллий Генгеши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов “Татаристон Республикаси олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Татаристон Президенти Рустам Минниханов кеча, 19 май куни ушбу мукофотни топширди. Бу ҳақда Татаристон раҳбари Матбуот хизмати хабар берган.
Гурбангули Бердимуҳамедов “Татаристон Республикасининг олий мукофотини қабул қилиш у учун катта шараф” эканини таъкидлаган ва буни қардош Татаристоннинг Туркманистон халқига бўлган юксак ҳурмати белгиси сифатида баҳолашини таъкидлаган.
“Татаристон Республикаси олдидаги хизматлари учун” ордени 2004 йил 24 мартда таъсис этилган. Бу Татаристон Республикасининг энг олий давлат мукофотидир. Ушбу орден билан фуқаролар Татаристон Республикаси давлатчилигини ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, иқтисодиёт, маданият, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, санъат ва спортни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари ва жамоат тартибини ҳимоя қилишда кўрсатилган жасорати учун тақдирланади.
Бу Гурбангули Бердимуҳамедовга тақдим этилган Татаристон Республикасининг биринчи давлат мукофоти эмас. 2017 йил бошида у “Дўстлик” ордени соҳиби бўлган.
LiveБарчаси