“Арқадағ” мамлакатидаги барча 1-синф ўқувчиларига компьютер совға қиляпти

Олам 4778
image

Туркманистоннинг Ахал вилоятида биринчи синфга чиққан ўқувчиларга мамлакат Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов номидан компьютер совға қилинди. Бу ҳақда “Туркманистон” газетаси хабар берган.

Бу йил вилоятда 23 137 нафар 6 ёшдаги бола биринчи синфга борган. Мамлакат парламенти депутатлари ва жамоатчилик ташкилотлари вакиллари болаларга омад тилаган.

Аввалроқ, пойтахт Ашхободдаги биринчи синф ўқувчилари Туркманистон Президентидан совған олган.

Янги йил киргунча бутун мамлакатдаги биринчи синф ўқувчилари Президентдан шундай совға олиши кутиляпти.

Компьютерлар “Agzybirlik tilsimaty” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 163
Рейтинг: 3
t
×