Аргентинада йиртқич динозаврларнинг янги тури аниқланди

Олам

−

image

Олимлар Аргентинада йиртқич динозаврларнинг янги турини топишди. Унга Llukalkan aliocranianus номи берилган. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Янги тур Жанубий ярим шарда яшаган абелизавридлар оиласи вакили ҳисобланган. У Шимолий ярим шарда яшаган тираннозаврнинг ўзига хос “эгизаги” бўлган.

Бу тур тахминан 80 миллион йил олдин яшаган ва катталиги (узунасига 5 метр), ўткир тишлари, улкан тирноқлари ва ривожланган ҳид билиш имконияти билан ҳозирги Патагониянинг энг асосий йиртқичи бўлган.

Қазилма Аргентинанинг Ла-Инвернада шаҳридаги машҳур қазилма жойи яқинидаги Багжио-де-ла-Карпа деган жойидан топилган.

Янги тур мансуб бўлган абелизавридлар Африка, Ҳиндистон, Антарктида, Австралия ва Жанубий Америкага бўлиниб кетган  Гондвана субконтинентида яшаган, ўртача узунлиги 5-9 метр бўлган тропод динозаврларига мансуб бўлган. Бу оиланинг 10 та машҳур вакили аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг