Аргентина Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчирди (фото, видео)
Олам
−
07 Февраль
5539Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац ўзининг илк расмий сафарини Исроилга уюштирган Аргентина Президенти Хавьер Милейга мамлакатнинг Исроилдаги дипломатик ваколатхонасини Қуддусга кўчиргани учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда вазир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
"Аргентина Президенти Милей мамлакатнинг Исроилдаги элчихонаси Қуддусга кўчирилганини эълон қилганингиз учун ташаккур", деб ёзган Кац ўзининг "Х" (собиқ Twitter) даги саҳифасида.
Унинг қўшимча қилишича, Бош вазир Биньямин Нетаньяху Аргентина элчихонаси Қуддусга кўчирилганини эълон қилган Аргентина Президенти Хавьер Милейнинг Исроилга келишини илиқ кутиб олиб, унинг бу қарорини олқишлаган.
Шунингдек, Милей Қуддус шаҳрида жойлашган “Йиғи девори”га ўзининг маслаҳатчиси ва Аргентинанинг Исроилдаги элчиси Аксель Ваниш билан ташриф буюриб, у ерда ибодат қилган.
Бугун, 7 февраль куни эса Милей Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашди ва ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, расмий Вашингтон 2017 йилда Исроил пойтахтини Қуддус деб тан олиб, у ерга ўз элчихонасини кўчирган ва 2020 йилда Жо Байден АҚШ президентлигига сайланса, мамлакатнинг Исроилдаги элчихонаси Қуддус шаҳрида қолишини айтган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15