Арьен Роббен футболчилик фаолиятини яна якунлади

Спорт 1994
image

Нидерландиянинг “Гронинген” клуби шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Арьен Роббен футболчилик фаолиятини расман якунлади.

Шу сабабли маҳаллий клубда  футболчи шарафига расмий маросим ўтказилди.

Роббен “Гронинген”да 2020 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келаётганди. 2020/21 йилги мавсумда 37 ёшли нидерландиялик футболчи клуб сафида 7 та ўйин ўтказиб, 2 та голга ассистентлик қилган. Футболчи ўтган мавсумнинг аксарият қисмини жароҳати туфайли ўтказиб юборди.

Роббен 2019 йилнинг ёзида бутсаларини “михга илганди”, бироқ бир йилдан сўнг “Гронинген” билан шартнома имзолаб, футболга қайтганини эълон қилди.

Маълумот учун, Роббен профессионал футболдаги фаолиятини айнан шу клубда (2000—2002 йиллар) бошлаганди. Шундан сўнг ПСВ, “Челси”, “Реал Мадрид” ва “Бавария” каби грант жамоаларда тўп суриб, кўплаб совринларга эга чиқди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 68
Рейтинг: 2.9
t
×