Apple тақдимотини ўтказди. Янги iPhone`нинг “қора”си кўринмади (фото+видеорепортаж)

Технология 7205

Аввал хабар берганимиздек, Apple компанияси бугун, 15 сентябрда ўзининг анъанавий сентябрь ойидаги тақдимотини ўтказяпти. Унда ақилли соатнинг ва iPad`ларнинг янги авлоди намойиш қилинди. Компания илк бор янги iPhone моделларини сентябрда оммага тақдим этмади.

Презентация Apple сегодня пройдет без iPhone. Но что покажут?

Корпорация раҳбари Тим Кук тақдимот аввалида ақилли соатларнинг янги авлодини Apple Watch Series 6 ни намойиш қилди.

Apple Watch Series 6 да соҳибининг жисмоний ҳолатини кузатиб боришга катта урғу берилган. Тақдимотда компания Apple Watch ҳақиқатан ҳаётини сақлаб қолган одамлар кўрсатилди.

Янги версиянинг дизайнида катта ўзгаришлар бўлмаган. Ақилли соатнинг олтинчи авлоди бир нечта рангда ишлаб чиқарилади: кўк, тилла ранг, кулранг ва қизил.

Apple Watch Series 6 икки ядроли S6 процессорига эга. Соатнинг базавий нархи 400 доллар.

Компания Apple Watch`нинг қиммат бўлмаган SE вариантини ҳам намойиш қилди. Ақилли соатнинг бу версияси S5 процессори билан жиҳозланган. Бу соат машҳур Series 3 ўрнига намойиш қилинди.

Apple Apple Watch SE болалар ва қариялар учун қулай эканини таъкидлади. Унинг нархи 280 доллар.

Маълумот ўрнида, на Apple Watch Series 6, на SE қутисида USB-қувватлагич бўлмайди. Эндиликда харидорлар алоҳида қувватлагич сотиб олиши керак бўлади.

Тақдимотда iPad 2020 ва iPad Air 2020 ҳам намойиш қилинди. Компаниянинг таъкидлашича, булар бутунлай ўзгача қурилмалар.

Биринчиси, ҳамёнбоп iPad`ларнинг авлоди бўлади. Унинг экрани диагонали 10,2 дюймни ташкил қилади. Унга A12 Bionic “мияси” жойлаштирилган.

iPad Air 2020 бир мунча қизиқарли. Унинг кўриниши Pro версияни эслатиб юборади. Айнан шу қурилма биринчи бўлиб, A14 Bionic процессорига эга бўлди. У аждодидан 30-40 фоизга тезроқ. iPad Air экранининг диагонали 10,9 дюмга тенг. Унда Face ID билан биргаликда TouchID ҳам қўлланилади. У ўқириб-ёқиш тугмасига ўрнатилган. Планшетга универсал USB-С ўрнатилган.

Кичик планшет АҚШда 329 доллардан сотилади. Apple iPad Air 2020 учун нақ 599 доллар нарх ўрнатган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 229
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×