Apple смартфонларини қасддан секинлаштиришда айбланди

Технология

image
Apple янги iPhone моделини синовдан ўтказишни бошлади north_east

Apple янги iPhone моделини синовдан ўтказишни бошлади

Apple компанияси истеъмолчиларни янги маҳсулотларини сотиб олишга ундаш мақсадида қурилмаларни атайлаб секинлаштирган. Бу ҳақда уни судга берган смартфон эгаларининг шикоят хатида қайд этилган. 

ТАСС агентлигининг хабар беришича, компания даъвогарларга 500 миллион долларгача товон пули тўлашга рози бўлган.

Унда Apple ва даъвогарлар ўртасида келишув битими лойиҳаси келтирилган. Даъвогарларнинг таъкидлашича, дастурий таъминот янгиланганидан кейин уларнинг уяли алоқа воситалари анча ёмон ишлай бошлаган. Шундай қилиб смартфонларни батареясини алмаштириш ёки янгисини олиш керак деган фикр пайдо бўлган.

Aгентлик маълумотларига кўра, Apple айбловларни рад этган. Ҳарорат ўзгариши, индивидуал қурилмаларга катта юк тушиши ва смартфонлардан фойдаланишнинг бошқа харажатлари туфайли эски iPhone’нинг фунционаллиги ёмонлашаётганини таъкидлаган. Компания янгиланган OS тизимида аниқланган камчиликларни тезда бартараф этишини маълум қилган.

Нашрнинг таъкидлашича, Apple ҳар бир даъвогарга 25 доллар компенсация тўлашга тайёр. Келишув битими лойиҳасини Сан-Хосе округи судьяси Эдвард Давиланинг (Калифорния штати) маъқуллаши учун товон пулининг умумий миқдори 310 миллион доллардан кам бўлмаслиги ва 500 миллион доллардан ошмаслиги керак.

Маълумот учун, 1976 йилда асос солинган Apple компанияси iPhone смартфонлари, iPad планшетлари, iMac компьютерлари, Macbook ноутбуклари, iPod мусиқа плеерлари ва бошқа юқори технологик ускуналарни ишлаб чиқаради. 


Мақола муаллифи

Теглар

Apple смартфон

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг