Apple ходимларининг кетиб қолишидан қўрқиб, уларга 180 000 долларгача бонус берди
Технология
−
30 Декабрь 2021
11665Apple компанияси истеъдодли муҳандисларга уларнинг ўз рақобатчилари, жумладан Meta Platforms’га ўтишларига йўл қўймаслик учун акция кўринишидаги бонусларни тақдим этди. Бонуслар 50 000 доллардан 180 000 долларгача. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берган.
Агентлик маълумотларига кўра, кремний чиплари, дастурий ва аппарат таъминот соҳасида ишловчи муҳандисларнинг тахминан 10-20 фоизига режадан ташқари бонуслар берилган. Кўпгина муҳандислар 80 000, 100 000 ёки 120 000 долларлик акцияларни олган.
Компания ўтган ҳафта ўз ходимларига бонуслар тўлаш режалари ҳақида маълум қилган.
Таъкидланишича, бу тўловлар Apple компаниясининг асосий иш ҳақи, акциялар ва пул бонусларини ўз ичига олган мунтазам мукофот пакетларининг бир қисми эмас.
Қайд этилишича, Apple шу тариқа Кремний водийсида рақобатчилар билан иқтидорли ходимлар учун курашмоқда, чунки Meta Platforms унга алоҳида хавф туғдирмоқда.
Шундай қилиб, сўнгги бир неча ой ичида Meta Platforms Apple’дан 100 га яқин муҳандисларни жалб қилди, Meta’нинг асосий ходимлари эса Apple’га ўтди.
“Bloomberg” яқин келажакда компаниялар виртуал реаллик ва “ақлли” соатлар учун қурилмалар ишлаб чиқарувчилар орасида асосий рақобатчиларга айланишини тан олди.
Ўз навбатида, Meta Platforms ҳам истеъдодли муҳандисларни жалб қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтирди. Хусусан, Facebook, Instagram ва WhatsApp соҳиби ўз ходимларининг маошларини сезиларли даражада оширди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь