Apple iPhone ва iPad фойдаланувчиларини огоҳлантирди

Технология

image

iPhone ва iPad`нинг эски моделлари эгалари сўнгги дастурий таъминотни ўрнатмаса ўз қурилмаларидан фойдаланишда муаммоларга дуч келиши мумкин. Бу ҳақда Apple компаниясининг расмий сайтида хабар берилди.

Гап 2012 йилгача чиқарилган моделлар ҳақида боряпти. Узилишлар сана ва вақт билан боғлиқ функцияларда кузатилиши мумкин. Хусусан, фойдаланувчилар учун App Store, iCloud, электрон почта, браузер ва навигацияга кириш имконияти йўқ бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Бу муаммолар GPS билан боғлиқ. Чунки апрель ойидан бошлаб GPS керак бўладиган қўшимча дастурлар ишида ташқи таъсир кузатила бошланганди.

Фойдаланувчилар, шунингдек, улар 3 ноябргача ўз қурилмалари дастурий таъминотини янгилашга улгурмаган бўлсалар, эндиликда бу ишни маълумотларининг захира нусхасини олиб, шундан сўнг компьютер орқали амалга оширишлари ҳақида огоҳлантирилган.

Бу муаммолар қуйидаги қурилмаларга таалуқли: iPhone 5 (iOS 10.3.4), iPad (4-авлод, Wi-Fi + Cellular, iOS 10.3.4), iPhone 4s (iOS 9.3.6), iPad mini (1-авлод, Wi-Fi + Cellular, iOS 9.3.6), iPad 2 (Wi-Fi + Cellular, iOS 9.3.6), iPad (3-авлод, Wi-Fi + Cellular, iOS 9.3.6).


Мақола муаллифи

Теглар

iPhone Apple iPad

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг