Apple iPhone ишлаб чиқариш стратегиясини ўзгартирмоқчи
Технология
−
04 Декабрь 2019
5364Apple компанияси iPhone`нинг янги моделларини чиқариш стратегиясини ўзгартириш ниятида. Компания 2021 йилдан бошлаб йилига икки марта янги қурилмалар намойиш қилмоқчи. Бу ҳақда CNBC JP Morgan таҳлилларига асосан хабар берди.
Таъкидланишича, олти ойлик давр Apple`га йил давомида янги қурилмалар ишлаб чиқарувчи компаниялар билан рақобатлашиш ҳамда ўз қурилмаларига ўзгартиришлар киритиш имкониятини беради.
Таҳлилчилар фикрича, Apple 2020 йил сентябрда бирваракайига тўртта янги iPhone моделларини тақдим этади. Смартфонлар 5,4 дюм, 6,1 дюм ва 6,7 дюмли OLED-экранлар билан ишлаб чиқарилади. Шунингдек, 5G интернетга уланиш имконияти қўшилади.
Маълумот учун, Apple 2011 йилдан бери анъанавий тарзда куз фаслида янги iPhone моделларини тақдим этиб келади. Одатга кўра, тақдимотда учта янги қурилма намойиш қилинади.
LiveБарчаси