Apple ҳам, Google ҳам эмас. 2018 йилнинг энг сердаромад компанияси маълум бўлди

Олам

image

2018 йилда нефть энг даромадли бизнес бўлди. Moody's Investors Service маълумотлари шундан дарак бермоқда.

Саудия Арабистонининг Saudi Aramco компанияси 2018 йилда дунёда энг кўп даромад қилган компания бўлди. Saudi Aramco ўтган йили 111 млрд доллар ишлаб топган. Apple (59,5 млрд доллар) ва Google (30,7 млрд доллар) даромадларини биргаликда олганда ҳам араб компаниясига ета олмайди.

Компаниянинг молиявий кўрсаткичлари илгари эълон қилинмаган, аммо Saudi Aramco халқаро облигациялар бозорига кираётгани туфайли улар ҳақида илк бор маълумот берди.

Саудия Арабистони миллий нефть компанияси Saudi Aramco нефть қазиб олиш ва нефть захиралари бўйича дунёнинг энг йирик компанияси саналади. Компания 1933 йилда Саудия Арабистони ҳукуматининг Standard Oil of California Америка нефть компанияси билан келишуви асосида ташкил этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони нефть Saudi Aramco

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг