АПЛни ютиш ЕЧЛда ғалаба қозонишдан қийинроқ – Гвардиола

Спорт

image

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер лигасида ғалаба қозониш Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишдан кўра қийинроқ эканлиги ҳақида гапирган. Бу ҳақда “BBC Sport” нашри хабар берди.

“Премьер лигада ғалаба қозониш Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишдан кўра қийинроқ. Кўплаб турлар, кўплаб ўйинлар, жанговар жароҳатлар ва турли вазиятларда қандай йўл тутишни билиш муҳим. Сўнгги йилларда АПЛ даҳшатли даражада кучайди. Шунинг учун, АПЛда ғалаба қозонишни катта муваффақият сифатида баҳолаш мумкин.

Бу Англия кубогидаги каби биргина ўйин эмас, АПЛда барқарорлик керак. Чемпионлар лигаси муҳим эмас, дейиш фикридан йироқман. Биз ЕЧЛ финалда ўйнашни хоҳлаймиз. Лекин барибир, 38 та ўйинда ёки етти учрашувдан кейин ғалаба қозониш ўртасида катта фарқ бор. Бу ёқимли. Биз Англия чемпиони бўлишга яқинмиз”, деган Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Премьер лиганинг  38-турида “Сити” ўз майдонида “Астон Вилла”ни қабул қилади. Гвардиола жамоаси айни дамда мусобақа жадвалида “Ливерпуль”дан бир очкога олдинда бормоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АПЛ Гвардиола

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг