АПЛда янги мавсумнинг энг тезкор футболчилари аниқланди

Спорт

image

Англия Премьер лигаси жорий йилги мавсумининг энг тезкор футболчилари аниқланди.

Унга кўра энг тезкор футболчи сифатида “Саутгемптон” аъзоси Адам Армстронг қайд этилди. У шу пайтгача 35,65 км/соат тезликка эришган.

Иккинчи ўрин “Вульверхемптон” футболчиси Адама Траорега насиб этди. Унинг максимал тезлиги соатига 35,6 км кўрсаткични қайд этган.

Кучли учликни “Кристал Пэлас”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Уилфрид Заха эгаллади. Унинг тезлиги соатига 35,21 километрни ташкил этган.

Кучли ўнталикда, шунингдек, Натан Телья (“Саутгемптон”), Исмаила Сарр (“Уотфорд”), Патрик Бемфорд (“Лидс”), Антонио Рюдигер (“Челси”), Тайрик Митчелл (“Кристал Пэлас”) ва Рафинья (“Лидс”) номларини кўриш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Саутгемптон Адам Армстронг Вульверхемптон Уилфрид Заха Кристал Пэлас Адама Траоре

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг