АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси эълон қилинди
Спорт
−
07 Май 2019 4780 1 дақиқа
“Лестер Сити” ҳужумчиси Жейми Варди Англия Премьер лигасининг апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Форвард апрель ойида ўтказилган 4 та ўйинда 5 маротаба рақиблари дарвозасини ишғол эта олган эди. У “Арсенал” ва “Хаддерсфилд”га қарши ўйинларда дубль қайд этган бўлса, “Вест Хем”га қарши ўйинда битта тўп киритган эди.
Варди сўровномада Эден Азар (“Челси”), Жордан Хендерсон (“Ливерпуль”), Эмерик Ляпорт (“Манчестер Сити”), Шейн Лонг (“Саутгемптон”), Айосе Перес (“Ньюкасл”), Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”) ва Крис Вуд (“Бернли”) каби футболчиларни ортда қолдира олди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь