АПЛ клублари Саудия устидан FIFA'га арз қилмоқчи

Спорт

image

Англия Премьер лигаси клублари Саудия Арабистони устидан FIFA'га шикоят қилиш истагида. Бу ҳақда “Goal” хабар берди

Қайд этилишича, АПЛ клубларида юлдуз футболчиларнинг ўрнини тўлдириш учун имконият бўлмагани сабаб Саудия Арабистонининг трансферлар ойнасини ёпиш санасини ўзгартириш юзасидан FIFA'га шикоят қилиши мумкин. 

Гап шундаки, Европа топ-лигалари сингари АПЛда трансферлар ойнасидаги дедлайн 1 сентябрга тўғри келади. Саудия Арабистонида эса бу муддат 7 сентябрда тугайди. Бундан норози томон ўзидаги муддат якунига етганидан сўнг ҳам юлдуз футболчилари Саудия клубларига ўтиб кетишидан хавотирда. Чунки АПЛ клубларида юлдуз футболчиларнинг ўрнини тўлдириш учун имконият бўлмайди.

Бироқ АПЛ мазкур талабномани FIFA'га шу мавсумда юборса ва ташкилот уни қаноатлантирган тақдирда ҳам янги тартиб кейинги йилдан кучга киради. Бу масала лига клубларининг яқинда бўлиб ўтадиган йиғилишида кўриб чиқилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони АПЛ FIFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг