АО-2022. Надаль ва Медведев ғолиблик учун кортга чиқади

Спорт 2095
image

Австралия очиқ чемпионатида иккинчи рақам остида таснифланган россиялик теннисчи Даниил Медведев грециялик Стефанос Циципасни 4 сетда 7:6, 4:6, 6:4, 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди. 

Медведев 2 соат 30 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда 13 марта “эйс” зарбасини амалга оширди ва 4 та қўш хатога йўл қўйди. Циципас эса 5 та “эйс” ва битта қўш хатони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Эндиликда, “Australian open” финалида Даниил Медведев ва испаниялик Рафаэль Надаль ўзаро тўқнаш келади.

Учрашувда Даниил ғалаба қозонса, очиқ эра даврида “Grand Slam”даги дебют унвонидан сўнг кетма-кет иккинчи йирик турнирида ғалаба қозонган илк теннисчига айланади. Агар Надаль титулга эга чиқса, фаолиятии давомида “Катта Дубулға” турниридаги 21-совринни қўлга киритади ва Новак Жокович (20) ҳамда Рожер Федерерни (20) ортда қолдиради. 

Австралия очиқ чемпионатининг амалдаги ғолиби дунёнинг биринчи ракеткаси, сербиялик теннисчи Новак Жокович ҳисобланади. Ўтган йилги финалда у Медведевни 7:5, 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этганди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 3.1
t
×