Анжелина Жоли Черчилл суратини рекорд нархга пуллади

Маданият-санъат 9463
image
-

Голливуд актрисаси Анжелина Жоли Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири, рассом Уинстон Черчилл томонидан чизилган суратни сотди. Бу ҳақда "Christie's" аукцион уйига асосланиб хабар берилган. 

Манбага кўра, "Кутубия масжидининг минораси" деб номланган ушбу сурат 11,6 миллион долларга сотилган. 

Унинг харидорига эса аниқлик киритилмаган. 

Ушбу нарх Черчиллнинг ишлари орасидаги рекорд кўрсаткич бўлган. 

Олдин унинг лотлари 2,1 миллиондан 3,5 миллион долларгача баҳоланган. 

Жолининг картинани сотиш ҳақидаги қарори сабабларига аниқлик киритилмаган. 

Маълумот ўрнида, "Кутубия масжидининг минораси" Черчилл томонидан Иккинчи Жаҳон уруши пайтида чизилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 221
Рейтинг: 3
Теглар
t
×