Антониу Гутерриш Марказий Осиёга келади
Олам
−
01 Август 4478 1 дақиқа
Жорий йилнинг 3 август куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан ушбу мамлакатга ташриф буюради. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тўқаев ва Гутерришнинг учрашуви 3 август куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтади.
“Қосим-Жомарт Тўқаев ва Антониу Гутерриш музокаралар ўтказади ҳамда Марказий Осиё ва Афғонистон бўйича Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича БМТ минтақавий марказига биргаликда ташриф буюришади”, дейилади Оқўрда баёнотида.
Қайд этиш жоиз, Қозоғистон Президенти 2019 йилнинг сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессиясида нутқ сўзлаган чоғида Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича БМТ минтақавий марказини Олмаотада жойлаштириш ташаббусини илгари сурган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид Бирлашган Миллатлар Ташкилотини Афғонистонга БМТдаги ўрнини бермаётгани учун кескин танқид қилганди. Мужоҳид БМТнинг эндиликда бетараф ёки мустақил ташкилот эмаслигини айтиб, уни Ғарбнинг сиёсий кучлари таъсирида ҳаракат қилаётганликда айблаган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь