Ангренда зўрланган 15 ёшли қизнинг ҳолати қандай экани айтилди
3-саҳифа
−
18 Ноябрь 2025 15917 2 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида вояга етмаган 15 ёшли қиз 4 йигит томонидан зўрлангани ҳақида хабар берилганди. Ҳозирда қизнинг руҳий ҳолатида ижобий ўзгаришлар кузатилиб, у босқичма-босқич руҳий инқироз ҳолатидан чиқиб бормоқда. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил жорий йилнинг июль ойида Ангрен шаҳрида зўравонлик жиноятининг қурбони бўлган ҳамда бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган вояга етмаган Й.С.нинг соғлиги ва психологик ҳолатини ўрганиш мақсадида шифохонага бориб, қизнинг аҳволи билан танишди. Суҳбатда қиз ҳозирда соғлиги қандай экани, шунингдек, ота-онаси ва оила аъзоларига нисбатан эмоционал муносабати, ишончи даражаси ҳақида айтиб, ҳозирда даволанаётган муассасадан чиққанидан кейин улардан қай бири билан яшашни исташи борасида ўз фикрини билдирди.
“Шифокорларнинг ўз касбига юксак масъулияти ҳамда қизга кўрсатилаётган алоҳида меҳр ва ғамхўрлик туфайли ҳозирда Й.С.нинг соғлиғи яхшиланган, тана вазни нисбатан ошиб, умумий аҳволи барқарорлашган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Болалар омбудсмани сўровига асосан, Й.С. билан психолог мунтазам муолажалар олиб бориб, мутахассис хулосасига кўра, ҳозирда қизда ижобий ўзгаришлар кузатилиб, у босқичма-босқич руҳий инқироз ҳолатидан чиқиб бораётгани айтилган.
Бундан ташқари, қиздаги мавжуд касалликлардан даволаниши билан бир вақтда руҳий посттравматик тикланиш босқичида эканини инобатга олиб, боланинг ҳолатини барқарорлаштириш ва травматизациянинг олдини олиш учун (даволаниш курси якунидан сўнг) нейтрал ва хавфсиз оилавий муҳитга жойлаштириш мақсадга мувофиқ экани таъкидланган.
Ушбу жиноят бўйича тергов тамомланиб, жиноят иши материаллари судга юборилган ва ҳозирда суд муҳокамаси босқичида.
Қизга нисбатан жинсий тажовуз бўлганидан сўнг у Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган тиббий муассасага кўчирилганди.
Эслатиб ўтамиз, юқоридаги ҳолат юзасидан жорий йилнинг 9 апрель куни Ангрен шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилганди. Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова 24 июль куни Ангренга бориб, жабрланган қиз билан боғлиқ вазиятни ўрганганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025