Ангренда 15 ёшли қиз жинсий зўравонликка учради
3-саҳифа
−
23 Июль 2025 61115 2 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида вояга етмаган 15 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани ушбу ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан жорий йилнинг 9 апрель куни Ангрен шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тергов жараёни устидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан назорат амалга оширилмоқда.
Қайд этилишича, Болалар омбудсмани ўз ваколати доирасида вояга етмаган қизга нисбатан содир этилган жиноят юзасидан кузатув олиб бормоқда.
Шу билан бирга, жабрланувчи қизнинг процессуал ҳуқуқлари кафолатланганини таъминлаш масаласи ҳам доимий мониторингдалиги билдирилган.
Қайд этилишича, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида ваколатли давлат органи сифатида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳам мазкур ҳолатни алоҳида назоратга олган. Агентликнинг ҳудудий “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари жабрланган болани ҳимоялаш ва реабилитация қилиш юзасидан ўз вақтида комплекс чораларни кўрмоқда.
Билдирилишича, вояга етмаган қизга барча зарурий ҳимоя чоралари, жумладан, психологик ёрдам, ижтимоий маслаҳат ва тиббий йўналтиришлар кўрсатилган. Марказ мутахассислари бола ва унинг оиласи билан тизимли равишда иш олиб бормоқда. Вояга етмаган қиз эса ҳозирда бронхопневмания ва анемия ташхиси билан шифохонада даволанмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда ўгай отасининг жинсий тажовузига учраган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025