Англиядаги дўкон остидан 2000 йиллик қудуқ топилди

Бу қизиқ

image

Англияда ишчилар бино остидан тахминан 2000 йиллик қадимги Рим даврига оид қудуқни топди. Бу ҳақда “Jam Press” хабар берди.

Қайд этилишича, археологик топилмани Линкольншир графлигининг Кайстор шаҳридаги бинони таъмирлаётган ишчилар аниқлаган. Дўкон ҳовлисида тахминан икки минг йил аввал, Рим даврида қурилган деб тахмин қилинаётган қудуқ топилган.

Шаҳар маъмурияти вакили Пол Киркбининг сўзларига кўра, ишчилар аввалига ёпқичларга дуч келган, уларнинг остида эса қадимий қудуқ бўлган. Қайд этилишича, иншоот кейинчалик Георг даври ғиштларидан фойдаланилган ҳолда қисман қайта қурилган.

“Бу мутлақо кутилмаган воқеа бўлди. Ҳозирда қудуқ яна ёпиб қўйилди, аммо келажакда уни қайта тиклаш ва экспозициянинг бир қисмига айлантириш учун маблағ топишга умид қиламиз”, дейди Киркби.

Қудуқ жойлашган бино Георг даврига мансуб бўлиб, унда Виктория даври меъморчилиги элементлари ҳам бор. Ҳозирда объект реконструкция қилинмоқда. Ишларни 2026 йил ёзининг охиригача якунлаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ палеонтологлар Tyrannosaurus rex нафақат ўлаксахўр бўлгани, балки йирик ўтхўр динозаврларни фаол ов қилганига оид нодир ва тўғридан тўғри далилга эга бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қудуқ Рим даври Линкольншир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг