Англияда Арсен Венгерга ҳайкал қўйилади

Спорт

image

Англиянинг “Арсенал” клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгерга ҳайкал қўйилади. Бу ҳақда “Goal” хабар берди.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти “канонирлар” Англия чемпиони бўлган мавсумининг 20 йиллиги муносабати билан Лондондаги “Эмирейтс” стадиони қаршисида жамоанинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгерга ҳайкал ўрнатиш ниятида.

Гап шундаки, жамоа Венгер бошчилигидаги таркиб билан 2003/2004 йилги бутун мавсум давомида умумий турнирларнинг бирортасида ҳам рақибларига мағлуб бўлмаган ва Англия чемпионига айланган. Энди “Арсенал” бу хотирани абадийлаштириш мақсадида мағлубиятсиз мавсум мураббийига атаб ёдгорлик барпо этади.

Ушбу ғалабанинг 20 йиллиги ва ҳайкалнинг очилиш маросимида Венгер оиласи, дўстлари ва Лондон клубининг чемпион футболчилари қатнашади.

Маълумот учун, “Арсенал” футбол клубининг уй стадиони ташқарисига аллақачон Деннис Бергкамп, Тони Адамс, Тьерри Анри ва Герберт Чепменнинг ҳайкали ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Арсенал Арсен Венгер ҳайкал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг