Англия клуби “Милан” аъзоси учун 80 миллион евро тўлайдиган бўлди

Спорт

image

Англиянинг “Ньюкасл” клуби Италиянинг “Милан” клуби аъзоси Сандро Тонали учун 80 миллион евро тўлайди. Бу ҳақда футбол журналисти Жанлука Ди Марцио ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, инглиз клуби ярим ҳимоячининг трансфери борасида “Милан” билан келишиб олган.

Англия клуби футболчи учун бонуслар билан бирга умумий 80 миллион евро тўлайди.

Тонали ўтган мавсумда А Серияда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчи 2021 йилда “Брешия”дан “россонерилар” сафига келиб қўшилганди. “Милан” билан Италия чемпионлигини қўлга киритди. 

Таъкидлаш жоиз, ортда қолган мавсумда Стефано Пиоли шогирдлари Европа Чемпионлар лигасида ярим финалга қадар етиб борди. Финал олди баҳсда эса “Милан” ҳамшаҳарлари “Интер”га имкониятни бой берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Милан Ньюкасл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made