Ангела Меркель карантинга олинди

Олам 7424
image

Германия Федератив Республикаси канцлери Ангела Меркель идорасидан уй каратинига йўл олди. Маълумотларга қараганда, ўтган ҳафтанинг жума куни уни эмлаб қўйган шифокорда коронавирус ингфекцияси аниқланган. Бу ҳақда Германия Вазирлар Маҳкамаси расмийси Штеффен Зайберт маълум қилган.

“Канцлернинг бугун оммавий ахборот воситаларидаги чиқишидан кейин жума куни уни эмламаган шифокорнинг коронавирус таҳлиллари ижобий чиққани ҳақида хабар берилди”, дейди Зайберт.

Вазирлар Маҳкамаси вакилининг қайд этишича, Ангела Меркель ўз хоҳишига кўра, зудлик билан уй карантинига ўтишга қарор қилган. У эртадан бошлаб мунтазам назоратда бўлади. Меркель уй карантинида бўлган ҳолда канцлерлик ваколатларини ўзида сақлаб қолиб, фаолиятини масофавий давом эттиради. 

Маълумот ўрнида, айни вақтда Германияда коронавирусга чалинганлар 18,6 минг кишини ташкил этмоқда. 55 киши ушбу вирусдан вафот этди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 400
Рейтинг: 2.9
t
×