Android смартфонларида мимика ёрдамида назорат қилиш имкони пайдо бўлади 

Технология

image

Android 12 нинг бета-версияси “Махсус имкониятлар” иловасида смартфонни юз ифодалари ёрдамида контактсиз бошқариш функцияси топилди. Бу ҳақда “XDA Developers” портали хабар берган.  

Таъкидланишича, фойдаланувчи табассум қилиш, оғзини очиш, ўнгга ва чапга қараш, қошларини кўтариш ва бошқа имо-ишоралар орқали хабарлар панелини очиши ва смартфонда турли ҳаракатларни бажариши мумкин бўлади. 

Қайд этилишича, ишоралар рўйхати ОС янгиланиши расман чиқарилгандан кейин кенгайтирилади. 

Маълумот ўрнида, Android 12 жорий йилнинг кузида бир қатор замонавий смартфонлар фойдаланувчилари учун мавжуд бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 апрель куни Android 12 Developer Preview 3 нинг сўнгги бета-версиясида Extra Dim деб номланган хусусият топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Android

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг