Android қурилмалари учун мўлжалланган хавфли иловалар номи айтилди

Технология

image

Google Play Store’нинг Android қурилмалари учун мўлжалланган иккита мобиль иловаси фойдаланувчилар учун хавфли эканлиги аниқланди. Маълумотларга кўра, уларда "Янги Joker зарарли дастури" топилган.

Хабарда таъкидланишича, жосуслик модули Speed Message-Beautiful and cute ва Botmatic Messages иловаларида мавжуд. Ушбу дастурлар болалар ва ўсмирларга мўлжалланган бўлиб, матнли хабарлар алмашиш учун фойдаланилади.

Joker жосуслик дастурлари Google Play Store хавфсизлик чораларини четлаб ўтиши билан машҳур. Агар фойдаланувчи ўз қурилмасида зарарли код билан дастурни ўрнатса, тажовузкорлар қурилмада турли операцияларни бажаришга киришади. Хусусан, улар хабарларни тўсиб қўйиши, контактларни ўғирлаши, бошқа дастурларни ўрнатиши ёки пуллик хизматларни автоматик равишда ёқиб қўйиши мумкин.

Жорий йилнинг май ойида Bitdefender мутахассислари Joker жосуслик дастури мавжудлигини, у 2016 йилдан бери ишлаб келишини маълум қилишган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Android

Баҳолаганлар

391

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг