Андижондаги дарёда 2 нафар бола чўкиб кетди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Андижон вилояти Балиқчи туманида жойлашган Қорадарёда 2 та бола чўкиб кетди. Бу ҳақда Балиқчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 24 июль куни Норин тумани  “Чангитма”  маҳалласидан оқиб ўтувчи Қорадарёда юз берган. Туманнинг  “Хўжақўрғонча” ва  “Чангитма”  маҳаллаларида яшовчи 2009 ва 2011 йилларда туғилган Н.А. ва И.Э. дарёга чўмилгани бориб чўкиб кетган. Жорий йилнинг 27-28 июль кунлари икки нафар бола Норин тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ғаввослари томонидан топилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 июль куни айнан шу дарёдан икки нафар вояга етмаган фуқаронинг жасади топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

дарё Норин тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made