Андижонда содир бўлган ёнғинда бир киши вафот этди
Жамият
−
05 Март 2019
5603Жорий йилнинг 3 март куни Андижон вилояти Избоскан туманидаги “Бирлашган” МФЙ, Шалола кўчаси 36 уйда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар тарқатди.
Ёнғиннинг таҳминий келиб чиқиш сабаби сифатида уй эгасининг тамаки чекиб ухлаб қолганлиги кўрсатилмоқда.
Ёнғинни бартараф этиш учун 2 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғинни ўчириш вақтида шу уйда яшаган 1979 йилда туғилган фуқаро О.Қ.нинг тутундан димиққан ҳолдаги жасади топилди. Ёнғин оқибатида уйнинг 1 кв метр майдонидаги пол қисми ва ўрин кўрпаси ёниб зарарланган.