Андижонда қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш билан шуғулланган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Андижон шаҳрида қонунга хилоф равишда ҳайдовчилик гувоҳномалари, ишончномалар ва бошқа транспорт воситаларини бошқариш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни компьютер ва рангли принтер ёрдамида қалбакилаштириш билан шуғулланаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Тезкор маълумотга асосан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида О. исмли фуқаро Андижон шаҳрида яшовчи муқаддам 4 маротаба Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан судланган У.О бўлиб чиқди. 

Маълумотларга кўра, Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими билан ҳамкорликда шу йилнинг 27 октябрь куни У.О.нинг хонадони текширилди. Текшириш давомида 1 дона “ACER” русумли ноутбук, 1 дона “CANON” русумли принтер, 1 дона “EPSON” русумли рангли принтер, 8 та қалбаки ишончнома бланкалари, 9 нафар фуқаронинг паспорт нусхалари, 3 та автомашиналарни техник қайд этиш гувоҳномалари, 1 та транспорт воситасини ойналарини қорайтириш учун руҳсатнома бланкаси, ҳужжатларни қалбакилаштиришда фойдаланиладиган канцелярия буюмлари ҳамда 16 гегабайт хотирага эга бўлган 1 дона қора рангли флешка борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

“Ноутбук ва флешка текширилганида унда кўплаб ҳайдовчилик гувоҳномалари, ишончномалар ва бошқа расмий ҳужжатлар скайнер қилиниб тайёрлаб келинаётганлиги аниқланди”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Андижон

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг