Андижонда AI-80 маркали бензинни “AI-92” ёки “AI-95” деб сотаётган “заправка”лар аниқланди

Жамият

image

Андижон вилоятида бензин муаммоси билан боғлиқ ҳолат мутасаддилар эътиборини тортди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, вилоятнинг бензин тўлдириш шохобчаларига 500 тонна AI-80 маркали бензин олиб келинган. Аммо ҳали ҳам ҳайдовчилардан ушбу турдаги ёнилғининг етишмаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда. Шу сабабли ҳозирда вилоят ҳокими ва мутасаддилар томонидан вазиятни ўрганиш ва шохобчаларни текшириш ишлари бошланган.

Ҳозирга қадар қоидабузар 7 та автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ) аниқланган.

“Ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятида жойлашган АЁҚШлардаги сотилаётган маҳсулотлардан намуналар олиняпти. AI-80 маркали бензинни AI-92 ёки AI-95, деб алдаб сотаётганлар кўп. Жорий йилнинг 14-15 декабрь кунлари намуналар олинган. 14 декабрда олинган 17 та намунадан 7 тасида актан (actane) миқдори тўғри келмаган. Натижада бензин маркасини нотўғри кўрсатиш орқали алдов йўли билан сотилаётгани маълум бўлган”, дейди “Энергияинспекция” Андижон ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сирожиддин Мухторов.

Маълумот учун, Actane AAA – сирт фаол модданинг суюқ аралашмаси бўлиб, буғланишни камайтиради, сирт таранглигини пасайтиради. Шунингдек, олтингугурт, хлорид, фосфорик ва гидрофторик каби оксидланмайдиган кислоталарда тузланишни яхшилайди. Бензинга оддий маркали ёнилғининг кучини ошириш мақсадида қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистонда бензин тақчиллиги сунъий равишда келтириб чиқарилаётганини маълум қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон бензин заправка AI-92 AI-80 AI-95

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made