Андижонда 60 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
06 июл 2020 14929 1 дақиқа
Бугун, 6 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 123 нафарга ортиб, 10143 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 43 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
• 60 нафари Андижон вилоятида (шундан 58 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида);
• 20 нафари Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 6584 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3524 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Live
Барчаси