Андижонда 53 ёшли эркак ўғли тенги йигитни пичоқлади
Local
−
22 July 2020 13666 1 minute
Кеча, 21 июль куни ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида пичоқбозлик бўлгани акс эттирилган видео тасвирлар тарқалди. Андижон вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Мазкур ҳолат ўрганилганда, шу куни соат 16:30 ларда, Андижон шаҳрида яшовчи 1967 йилда туғилган фуқаро С.Т. Андижон шаҳар Ўзбекистон кўчасида жойлашган “Бекзод” номли ошхонага овқат олиб кетиш учун келиб, шу ошхона ишчиси 1998 йилда туғилган Р.Ш. билан ўзаро жанжаллашиб кетишган.
Жанжал давомида С.Т. шу ерда бўлган хўжалик пичоғи билан фуқаро Р.Ш.нинг ўнг кўкрак қисмига бир маротаба уриб тан жарохати етказган. Фуқаро С.Т. воқеа жойидан ташқарига чиқиб қочиб кетаётган вақтида ошхона ишчилари томонидан калтакланиб, унга нисбатан ҳам тан жароҳати етказилган. Бунинг оқибатида Р.Ш. ва С.Т. шифохонага ётқизилган. С.Т.дан ашёвий далил сифатида хўжалик пичоғи олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28