Андижонда 4 нафар эгизак дунёга келди

Жамият

image

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиалида 4 нафар эгизак дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Андижон шаҳридаги “Ғайрат” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Одинахон Муҳаммаджонова шу йилнинг 2 июнида кўп ҳомилалик ташхиси билан мазкур муассасага қабул қилинган.

Орадан бир неча кун ўтиб, муддатидан илгари туғуруқ ташхиси билан кесарча кесиш амалиёти бажарилган.

Туғуруқ жараёни филиалнинг малакали акушер-гинеколог, неонатолог ва реаниматологлари томонидан муваффақиятли ўтказилган.

Биринчи чақалоқ: ўғил, вазни 2415 гр, бўйи 44 см;
Иккинчи чақалоқ: ўғил, вазни 1730 гр, бўйи 37 см;
Учинчи чақалоқ: ўғил, вазни 2405 гр, бўйи 44 см;
Тўртинчи чақалоқ: қиз, вазни 1885 гр, бўйи 39 см.

Қўшимча қилинишича, айни пайтда она ва чақалоқлар малакали тиббиёт ходимлари назоратида ўзларини яхши ҳис этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ходимининг оиласида 4 нафар эгизак фарзанд дунёга келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон 4 нафар эгизак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг