Суюнчи! Тошкент вилоятида 4 нафар эгизак туғилди

Жамият

image

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ходимининг оиласида 4 нафар эгизак фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов маълум қилди.

Унинг билдиришича, Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими, 29 ёшли сафдор Одилжон Абдуллаев жорий йилнинг 29 март куни 4 нафар (2 нафари ўғил, 2 нафари қиз) эгизак фарзандли бўлган.

Айни пайтда она ва чақалоқларнинг умумий аҳволи яхши бўлиб, улар малакали мутахассислар назорати остида.

Маълумот учун, 2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Шундан бир нафар туғилганлар 859 065 нафар, эгизак туғилганлар 19 976 нафар, уч нафар ва ундан ортиқ туғилганлар сони эса 558 нафарни ташкил этган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 4 эгизак қизалоқ туғилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти эгизак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг