Андижонда 2 та, Фарғонада 1 та туманда ИИБ бошлиғи ўзгарди
Жамият 02 Ноябрь 2020 17:43
4867
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ғолибжон Алимов тайинловга қадар Андижон вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси, уюшган жиноятчиликка ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Қундузов Муроджон Абдумуталиб ўғли Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Муроджон Қундузов ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бўлими ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили лавозимида фаолият юритган.