Андижонда 18 ёшли қизнинг беҳаё тасвирларини тарқатмоқчи бўлган “куёв бола” ушланди

3-саҳифа

image

Андижонда 18 ёшли қизнинг беҳаё расмларини тарқатиш билан қўрқитган "куёв бола" аслида аёл эканлиги аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик департаменти хабар берди.

Унга кўра, Андижон туманида яшовчи 18 ёшли (аёл) А.Р. ариза билан мурожаат қилиб, “Аброр” исмли номаълум шахс унинг турли фото-суратлари ва беҳаё видеоларини интернет ижтимоий тармоқларига жойлаш билан қўрқитиб, тасвирларни тарқатмаслик эвазига пул сўраётганини билдирган.  

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 20 ёшли О.А. содир этгани маълум бўлган.

Гумонланувчи сифатида терговга жалб этилган О.А. Telegram мессенжери орқали жабрланувчига ўзини “Аброр” деб таништириб, А.Р.ни яхши кўриб қолганини, келгусида унга уйланиш мақсади борлигини айтиб, унинг ишончига кирган. Шу орқали у қизнинг турли фотосуратлари ва беҳаё видеотасвирларини қўлга киритиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган. "Куёв бола" фотосуратлар ва видеотасвирларни тарқатмаслик эвазига 1 миллион сўм пул олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, О.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қонунчиликка мувофиқ, бундай жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг