Андижонда 10 кг “гашиш”ни сотганлар қамалди (видео)
3-саҳифа
−
11 Май 1215 2 дақиқа
Андижон вилоятида 10 килогарммга яқин “гашиш”ни ноқонуний айланмага киритган жиноий гуруҳ аъзолари қамалди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2025 йилнинг август ойида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳамда Ички ишлар ва Божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида ҳаракатланаётган Matiz русумли автомашина тўхтатилиб текширилган. Натижада унда 1984 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахсга тегишли 1 кг 976 гр “гашиш” моддаси ва электрон тарози борлиги аниқланган. Шунингдек, у жиноий гуруҳ етакчиси экани маълум бўлиб, унинг яшаш манзилидан 2 кг 236 гр “гашиш” моддаси топилган.
Тезкор тадбирлар давомида гуруҳнинг 1975, 1976, 1993 йилларда туғилган 3 нафар аъзоси ҳам ушланиб, улардан жами 391 гр “гашиш” ва 542 гр “марихуана” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Жиноий гуруҳнинг қолган 1981, 1984, 1989 йилларда туғилган 3 нафар аъзоси эса гуруҳ етакчисининг топшириғи асосида Қирғиз Республикасидаги наркосавдогарлардан “товар”ни олиш, чегарадан ўтказиш ва манзилга етказиб бериш вазифаларни бажарган.
Тергов жараёнида аниқланишича, жиноий гуруҳ фаолияти давомида жами 10 килогарммга яқин “гашиш” моддасини ноқонуний айланмага киритган.
Жиноят ишлари бўйича Избоскан туман суди ҳукмига кўра, наркосавдогарлар Жиноят кодексининг 246-(контрабанда) ва 273-моддалари (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан айбли деб топилиб, 8 йилдан 11 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги дала майдонида кўмиб кетилган 45 кг 768 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситасини олиб кетмоқчи бўлган эркак қўлга олинганди.
Live
Барчаси