Андижон ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Жамият

image

Илгари Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган полковник Абдумажид Мавлонович Шермуҳаммедов Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 4 сентябрь куни Андижон вилоятида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида давлат раҳбарининг ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш билан боғлиқ топшириқларнинг ижроси муҳокама қилинган.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъуллари, Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари, халқ депутатлари Кенгаши аъзолари, шаҳар ва туманлар жамоатчилик фаоллари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этган. Сессия доирасида ташкилий масала кўриб чиқилган.

Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан, илгари Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган полковник Абдумажид Мавлонович Шермуҳаммедов Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар атрофлича ва танқидий таҳлил қилинган. Соҳага оид белгиланган вазифаларнинг бажарилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бахтиёр Раҳимжонович Иноқов Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг