“Андижон” футболчиси Миллий гвардия ходимини урди (видео)

Спорт

image

Жорий йилнинг 11 август куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги турида Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби “Андижон” билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳсни VIP трибунада томоша қилган “Андижон” аъзоси Марлен Чобанов баҳсдан кейин стадион ичига киришга уринган ва гвардия ходимлари билан тортишиб қолган. Бу ҳақда Миллий гвардия Тошкент шаҳри бош бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, ичкарига кириш учун махсус рухсатномага эга бўлмаган футболчига Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси унинг қаерга кетаётганлигини, чиқиш учун бошқа йўлакдан фойдаланиши зарурлигини айтган, аммо фуқаро Марлен Чобанов ҳарбий хизматчининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, хизмат фаолиятига қаршилик кўрсатиб, унинг юз қисмига қўли билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Бунёдкор Марлен Чобанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made