“Андижон” футболчиси фаолиятини Саудияда давом эттиради
Спорт
−
30 Январь 2024 4241 1 дақиқа
“Андижон" футбол клубининг албаниялик футболчиси, ўтган мавсум якунларига кўра, Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлган Рубин Ҳебай фаолиятини Саудия Арабистонининг “Ал-Оруба” клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Албатта, “Андижон” Рубинни сотиш ниятида эмасди. Бироқ Ҳебайнинг хоҳиш ва истагидан келиб чиққан ҳолда мазкур трансфер амалга оширилди”, дейилади клуб баёнотида.
Маълумотларга кўра, “Андижон” Ҳебай трансферидан 200 минг евро даромад кўрган.
Ҳозирда “Ал-Оруба” Саудия Арабистони биринчи дивизионида иштирок этмоқда. Жамоа турнир жадвалида 31 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, Ҳебай ўтган мавсумда 27 ўйинда иштирок этиб, 14 та гол урди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь