Андижон ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
01 Август 2022
14239Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Дилшадбек Абдумаликович Каримов тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар берди.
Дилшадбек Каримов Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 2001 йил Қўрғонтепа тумани халқ таълими бўлими ўқув услубиёт хонаси компьютер-оператори вазифасидан бошлаган.
2002 – 2021 йилларда Қўрғонтепа тумани “Бунёдкор” кичик корхонаси ҳисобчиси, Қўрғонтепа туман иқтисодиёт бўлими 2-тоифали мутахассиси, бош мутахассиси, бўлими бошлиғи, Қўрғонтепа тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, Қўрғонтепа тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари-Қорасув шаҳар ҳокими, Иқтисодиёт вазирлиги ҳудудларни ривожлантириш дастурларни мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Дилшодбек Каримов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ҳудудларни комплекс ривожлантириш департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаган.
LiveБарчаси