Андижон ҳокими кўкрак нишон билан тақдирланди

Жамият

image

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов коммунал соҳа ва аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга қўшган ҳиссаси учун “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак-нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда вилоят уй-коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, 23 май куни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев кўкрак нишонини ҳокимга топшириш чоғида Андижонда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ҳамда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берган.

Маълум бўлишича, айни пайтда вилоятда 1 минг 623 та кўп қаватли уй бўлиб, уларнинг барчаси 297 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан қамраб олинган. 2017-2018 йилларда тижорат банкларининг 127 миллиард сўмлик кредитлари ҳисобига 1 минг 225 та кўп қаватли уйларда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бундан ташқари, вилоят ҳокими ташаббуси билан 106 та кўп қаватли уйнинг том, фасад қисмлари, кириш йўлаклари таъмирланган, болалар майдончалари қурилиб, ташқи ёритиш тизими ўрнатилган.

2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, капитал ва жорий таъмирланган 274 та кўп қаватли уйлар, туташ ҳудудларидаги ободонлаштириш ишлари учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 14,4 млрд. сўм сарфланиб, 10 мингдан зиёд аҳолини турмуш тарзи яхшиланишига эришилган.

Бундан ташқари 2018-2019 йилларда 134,9 миллиард сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 905 километр сув тармоғи, 241 та қудуқ, 3 та иншоотда қурилиш таъмирлаш ишлари бажарилиб, 62 мингдан ортиқ хонадонда яшовчи 400 минг аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланган.

Маълумот учун, ушбу кўкрак нишони билан мамлакат аҳолисининг уй-жой шароитларини яхшилаш, муҳандислик коммуникацияларини ўз вақтида сифатли қуриш ва таъмирлаш, уларнинг атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш ташкилотининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ишларида юқори натижаларни қўлга киритган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар ҳар йили 18 апрель соҳа ходимлари куни арафасида тақдирланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон вилояти ҳокими

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг