Анчелотти шахсий рекордини яхшилади

Спорт

image

“Реал” Ла Лиганинг 5-турида “Реал Сосьедад”ни мағлуб этди – 2:0. Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти учун бу ўйин кетма-кет мағлубиятсиз 32-ўйин бўлди ва бу унинг янги шахсий рекордига айланди.

“Реал” сўнгги бор италиялик мутахассис қўл остида шу йилнинг январь ойида “Атлетико” билан ўйинда (2:4) мағлуб бўлганди.

Анчелотти ўзининг олдинги энг яхши мағлубиятсиз сериясини “Реал Мадрид”даги 2013/2014 йилги мавсумда (31 ўйин) ўрнатганди.

“Реал Сосьедад” билан ўйинда мадридликлар сафида Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор гол уришга муваффақ бўлди. Ҳар икки футболчи пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Жамоа навбатдаги ўйинни Европа Чемпионлар лигаси доирасида “Штутгарт”га қарши ўтказади. Учрашув 17 сентябрь куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Анчелотти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made