Анчелотти бир шарт эвазига Мадридда олиб қолиниши мумкин
Спорт
−
15 Февраль 2025 5050 1 дақиқа
“Реал Мадрид” жамоаси раҳбарияти бош мураббий Карло Анчелоттига ишонишда давом этмоқда ва ҳозирда уни истеъфога чиқаришни режалаштирмаяпти, аммо “қаймоқранглилар”нинг натижалари Анчелоттининг клубдаги келажагида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.
Манбага кўра, агар “қироллик клуби” жорий мавсум якунида Испания чемпионати ёки Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса, италиялик мутахассис 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномаси якунига қадар Мадридда қолади. Агар бу мусобақаларда жамоа муваффақият қозонмаса, Анчелотти катта эҳтимол билан истеъфога чиқарилади.
Анчадан буён Анчелоттининг ўрнига асосий номзод сифатида ҳозирда “Байер”да муваффақиятли фаолият олиб бораётган “Реал”нинг собиқ футболчиси Хаби кўрилмоқда.
Маълумот учун, Ла Лиганинг 23-туридан кейин “Реал Мадрид” 50 очко билан 1-ўринда бормоқда. Жамоа ЕЧЛ плей-офф босқичининг дастлабки ўйинида сафарда “Манчестер Сити”ни 3:2 ҳисобида таслим этди. 20 февралга ўтар кечаси қаймоқранглилар шаҳарликларга қарши ўз уйида жавоб ўйинини ўтказади.
Live
Барчаси